Сирдарёлик ўқувчилар учун “Зомин” оромгоҳи бунёд этилди

17:58 29 Май 2019 Жамият
920 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Зомин тоғлари бағридаги Қўриқ қишлоғида Сирдарё вилояти мактаб ўқувчилари учун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига қарашли замонавий болалар оромгоҳи бунёд этилди.

Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган мазкур маскан жорий йилги мавсум давомида 800 нафар ўғил –қизни қабул қилиши кутилмоқда.

Унда ҳар 8 нафар бола учун ётоқ ҳамда унга ёндош ҳолда ювиниш хоналари мавжуд. Шунингдек, ҳар бир хонага телевизор ўрнатилган бўлиб, уларда марказлашган бошқарув асосида болаларга мўлжалланган видео кўрсатувлар намойиш қилиб борилади. Шунингдек, бу ерга келувчилар оромгоҳ томонидан кийим-бош ва бошқа воситалар ҳамда тўрт маҳал иссиқ овқат билан таъминланади. Эътиборлиси, узунлиги 50 метрлик чўмилиш бассейнига ўрнатилган замонавий қурилма сув ҳароратининг доимо 26 даража илиқ бўлишини тўлиқ кафолатлайди.

Маълумот учун, Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Зомин туманидаги “Гулистон” ва Сирдарё туманидаги “Сирдарё” болалар оромгоҳлари ҳам мавсумга тахт қилиб қўйилди. Ёз давомида тизимнинг учта оромгоҳида жами 2000 нафар ўқувчи дам олиши мўлжалланган.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019