Сирдарёлик фермерлар қасамёд қабул қилди

10:19 19 Ноябрь 2018 Жамият
903 0

Фото: "Сирдарё ҳақиқати" газетаси

Сирдарё вилоятининг бир қатор туманларида фермерлар қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда “Сирдарё ҳақиқати“ газетаси хабар бермоқда.

“Гулистон шаҳри ҳокимлиги қаршисидаги юрт байроғи майдонида ғалладан мўл ҳосил етиштиришга азму қарор қилган Боёвут ва Гулистон туманлари фермерлари ўз аҳдларига, шон-шавкатларига содиқлигини ифодалаб, юрт тараққиётига беқиёс ҳисса қўшишни, нопок ишларга қўл урмасликни эзгу ният қилиб, қасамёд қабул қилдилар“ дейилади нашр хабарида.

Манбада ёзилишича, шундай ғаллакор фермерларнинг қасамёд қабул қилишига бағишланган тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам “ўзгача кўтаринки руҳда бўлиб ўтган“.

Тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг вакиллари иштирок этдилар.

Фото: "Сирдарё ҳақиқати" газетаси

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019