Сирдарёлик 100 нафар аёл Фарғонага нега боришди?

14:24 14 Февраль 2019 Жамият
688 0

Фото: Озода Мамадалиева/"Халқ сўзи"

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Мана бир неча кундирки, сирдарёлик 100 нафар фаол аёл Фарғона вилоятида бўлиб турибди.

Ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган мазкур ташриф давомида сирдарёлик меҳмонлар Фарғона вилояти хотин-қизлар қўмиталари, ФҲДЁ, “Оила” марказлари,маҳаллалар фаолияти ва аёллар тадбиркорлиги сингари кўплаб масалалар бўйича водийлик ҳамкасбларининг иш услублари билан танишишмоқда.

- Мазкур сафардан кўзланган мақсад самарадорлигини ошириш ниятида гуруҳларга бўлинганмиз, -дейди (телефон орқали) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сирдарё вилояти кенгаши раисининг ўринбосари Сайёра Удаева.- Бу эса барча туман-шаҳарларда ўнлаб ўрганиш ва учрашувлар ўтказиш имкониятини бермоқда.Фарғоналик ҳамкасбларимиздан ибрат олса арзигулик жиҳатлар кўп экан, хусусан, кекса ва ҳожи оналар иштирокида Қўқоннинг ажойиб хонадонларидан бирида ўзбек оиласи, урф-одатлари, аёлнинг оиладаги ўрни, удумларимиз ҳақидаги пурмаъно мулоқоти иш жараёнимизда асқатиши, шубҳасиздир.

Гуруҳ таркибида бўлган ҳамкасбимиз Озода Мамадалиеванинг телеграм орқали йўллаган хабарига кўра, сирдарёлик меҳмонлар Қувасой шаҳридаги Арсиф қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги маҳалла гузари,хонадонларда ҳам бўлишди.Маҳаллада 539 та хонадон бўлиб,аксарияти томорқасида иссиқхона ташкил этган. Масалан, Фотима ва Расулжон Акромовлар8 йилдан буён лимон парвариш қилади. 5 сотих майдонда мева, яна шунчасида лимон кўчатлари етиштиришади.Уларнинг айтишича,ўтган йилги томорқаларида етиштирилган 6,5 тонна ҳосил Россияга экспорт қилинди.Қишлоқ аҳолиси шунингдек,мандарин,киви каби цитрус мевалари етиштиришга ҳам қўл уришган. Лазизбек Аҳмедов 4 сотих ерда мандарин кўчатлари парваришламоқда. Шунингдек, ноёб гул кўчатлари ҳам ўстирмоқда.Сирдарёлик меҳмонларга ана шу мева ва гул кўчатлари тақдим этилди.

Сирдарёлик меҳмонлар шунингдек, вилоятнинг тарихий обидалари, зиёратгоҳларига ташриф буюришди. Мамлакатимизнинг машҳур атлас ва адраслари маркази - Марғилон шаҳридаги “Ёдгорлик”ва Қўштепа туманидаги “Исмоилжон гиламлари” корхоналарида ҳунарманд хотин-қизлар томонидан ипак гиламлари, адрасу атласлар тўқиш жараёни билан танишдилар.

Эътиборлиси, ҳадемай Фарғона вилояти хотин-қизлар гуруҳи Мирза воҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари, иқтисодий ўзгаришлар, маҳаллалар, хотин-қизлар, оила масалалари билан шуғулланувчи идоралар, сирдарёлик тадбиркор аёллар иш фаолияти билан танишиш учун Сирдарёга ташриф буюрадилар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019