Сирдарёдаги музейда сақланаётган кўза лойига нега йод қўшилган?

14:12 02 Май 2019 Маданият
513 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейида сақланаётган Эски Ховостепадан топилган кўза йод қўшилган лойдан ясалгани аниқланди. Маълумки, инсон танасида мазкур модда етишмовчилиги туфайли бўқоқ касаллиги пайдо бўлади. Олимларнинг фикрича, айни дарднинг олдини олиш ва уни даволаш мақсадида ўтмишнинг энг асосий сув идиши бўлган кўзаларнинг лойига йод қўшилган. Яъни кўзалар бир вақтнинг ўзида ҳам идиш, ҳам даво воситаси бўлиб хизмат қилган.

Эски Ховостепадан топилган яна бир экспонат- ҳумо қуши тасвири туширилган шамдон тутқичини иккита – Термиз археология ва Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейида кўриш мумкин.Ҳосилдорлик маъбудаси - Анахита ҳайкалчалари ҳам ноёб ҳисобланади. Сайхунобод туманидаги Киндиктепада олиб борилган археологик изланишлар натижаси ҳисобланмиш шакли, белгилари билан бир-бирини такрорламайдиган муҳрлар эса тарихда Шарқ Уйғониш даври деб юритиладиган IX-X асрларга мансублиги маълум бўлди.

-Бизда бундай илмий-тарихий жиҳатдан қимматли аҳамиятга эга археологик топилмалар сони анчагина, -дейди музей директори Зокиржон Холдоров. - Шу боис ҳам вилоятимиз гарчи бир вақтлар қўш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган Мирзачўл негизида ташкил этилган бўлса-да, ноёб осори атиқа экспонатларнинг кўплиги бўйича республикамиздаги 160 та музейлар ўртасида 16 –ўринда туради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019