Сирдарёдаги байрам тадбирларида танлов ғолибларига бериладиган автомобиллар топширилмади... Фақат кўрсатилди. Нега?

14:05 30 Сентябр 2019 Жамият
54 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Гулистонда Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишланган тадбирлар анъанага айланган “Юрт байроғи” майдонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғига эҳтиром кўрсатишдан бошланди.Сўнгра“Билимдонлар маскани”да улуғ шоиримиз Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Вилоят мусиқали драма театрининг муҳташам биносидаги байрам тадбирида Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев Президентимизнинг Ўзбекистон ўқитувчилари ва мураббийларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Президентимиз Фармонига кўра, тақдирланган бир гуруҳ сирдарёлик ўқитувчи ва мураббийларга давлат мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, вилоят ҳокими қатнашчиларни жорий ўқув йилидан бошлаб вилоят бўйича ташкил этилган “Энг яхши мактаб”, “Энг яхши мактаб директори”, “Энг яхши фан ўқитувчиси” танловларининг шартлари билан таништирди. Хусусан, унга кўра ғолибликка даъвогар мактаб директори чет тилини ҳам билмоғи лозим бўлади.

Айни танловда бериладиган совғалар-турли русумдаги автомашиналар эса театр майдонида барчага кўрсатилди. Яъни совринлар нақдлиги маълум қилинди.

Яна бир жиҳат, бу йилги байрам дастурхони ва тантанали концерт сўнгги йилларда гуллаб –яшнаган- Гулистон истироҳат боғида, рангли ва мусиқали улкан фаввора теграсида – очиқ осмон остида ташкил этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019