Сирдарёдаги 381 та сайлов участкасида овоз бериш фаоллик билан давом этмоқда

12:12 22 Декабрь 2019 Сиёсат
172 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Сирдарёликлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловларда фаоллик билан овоз бермоқда.

Гулистон шаҳридаги 18-сайлов участкаси овоз беришнинг дастлабки дақиқалариданоқ сайловчилар билан гавжум бўлди. Участка сайлов комиссияси раиси Акмалжон Абдураззоқовнинг маълум қилишича,сайлов кунигача 11 нафар фуқаро олдиндан овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди. Мазкур сайлов участкасида 793 нафар сайловчи рўйхатга олинган.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофиржон Мирзаев айни шу сайлов участкасига овоз бериш учун ташриф буюрди. Журналистларга берган интервьюсида Президентимиз ташаббуси билан сўнгги йилларда мамлакатимизда очиқ демократик жамият сари дадил қадамлар ташланганини ва бу улкан ўзгаришлар дунё ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланаётганини таъкидлади.

Маълумот учун.Айни дамларда Сирдарё вилоятидаги 381 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари давом этмоқда. Сайловларни барча партиялар, ОАВ вакиллари билан бирга халқаро кузатувчилар ҳам кузатиб боришаётир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019