Сирдарёда юк машиналари тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

12:23 17 Май 2019 Жамият
232 0

Сирдарёда вилоятида юк машиналари тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Манба хабарига кўра, 2019 йил 15 май куни соат 02:40ларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшаган 19 ёшли Б.Б. бошқарувидаги “Газель” русумли юк автомашинасини Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда светофорнинг қизил чироғига тўхтаб турган фуқаро Ш.Х. бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.

“Натижада “Газель” юк автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси 19 ёшли Б.К. касалхонада вафот этганлар”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019