Сирдарёда уруш қатнашчисига янги хонадон совға қилинди

18:04 06 Май 2019 Жамият
471 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Бугун иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бектурсун Пирматовни Хотира ва Қадрлаш куни арафасида йўқлаш ва байрам билан табриклаш учун Гулистон шаҳридаги хонадонига кўплаб меҳмонлар ташриф буюрди.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг отахонга йўллаган байрам табригини ўқиб берди. Сўнгра Президент Фармони билан белгиланган 7 500 000 сўм мукофот пулини тантанали равишда топширди.

Уруш қатнашчисига яна Гулистон шаҳридаги замонавий бинолардан биридаги икки хонали хонадон берилганлиги хусусидаги сертификат ва бошқа совғалар ҳам тақдим этилди.

- Президентимизнинг табригидан бошим осмонга етди, - дейди Бектурсун бобо, - Биз иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг бундай юксак даражадаги эҳтиром ва эътибордан миннатдорлигимизнинг эса чеки йўқ. Ҳар доим қўлмиз дуода – Ватанимиз осмони абадий мусаффо, тинчлигимиз боқий бўлсин! Халқимиз турмуши ва ҳаёт тарзи бундан-да юксалаверсин!

Шунингдек, худди шундай тантана Гулистон туманилик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Яҳё Шарипов хонадонида ҳам бўлиб ўтди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019