Сирдарёда уйга муҳтож 20 нафар хотин-қизларга уй берилди

18:31 27 Август 2018 Жамият
289 0
Фото: Хотин-қизлар қўмитаси

Бугун Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ҳокимликлар, Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда уй-жойга муҳтож, имконияти чекланган хотин-қизларга кўмак бериш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва арзон уйлар ажратиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, навбатдаги янги уйларни топшириш тантанали маросими Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида бўлиб ўтди, унда 20 нафар уй-жойга муҳтож аёллар ўзларининг турар-жойларига эга бўлишди. Байрамона шукуҳда ўтган тадбирда вилоятда ижтимоий ҳимояга муҳтож 27 нафар аёллар ва болаларга ногиронлик аравачалари топширилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Нарбаева, вилоят ҳокими Ғ.Мирзаевлар иштирок этишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар