Сирдарёда «Спарк» олиб бериш учун «шапка» олаётган автосалон ходими ушланди

11:23 25 Май 2018 Жамият
514 0
Фото: lawyer-expert.ru

GM Uzbekistan заводида ишлаб чиқарилган автомобилни олиб беришни ваъда қилган асвтосалон ходими пора устида қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар тарқатди.

Қайд қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Сирдарёавтотеххизмат” МЧЖ мутахассиси Э. ва бошқалар фирибгарлик йўли билан фуқаро Ш.га Тошкент шаҳри автосалонларидаги танишлари орқали “Спарк” русумли автомашина сотиб олиш учун шартнома олиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Сирдарёавтотеххизмат” МЧЖ мутахассиси Э. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар