Сирдарёда “Спарк” ағдарилиб кетди, икки киши ҳалок бўлди

16:23 19 Июль 2019 Жамият
251 0

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида жорий йилнинг 18 июль куни соат 19:00ларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшаган 39 ёшли Д.Р. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинасини “Зомин-Тошкент” йўлининг 122-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлнинг четига ағдарилиб кетган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада ҳайдовчи Д.Р. жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 57 ёшли Т.В. касалхонада вафот этган.

Шунингдек, икки нафар йўловчи жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019