Сирдарёда Қозоғистон билан боғловчи давлатлараро туташув пункти ишга туширилди

18:30 29 Июль 2019 Иқтисодиёт
721 0

Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

Бугун Сирдарё вилоятида Сирдарё давлатлараро туташув пункти очилди.

Мазкур пунктдан Сирдарё ва республикамизнинг бошқа вилоятларидан Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларига юклар жўнатилади ҳамда қабул қилинади.

Кечаю кундуз ишлайдиган мазкур пунктдан суткасига қўшимча 3 жуфт поездга хизмат кўрсатилади.

Маълумот учун, айни пайтда Афғонистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон Қозоғистон давлатлари билан жами 20та коридор орқали темир йўл транспортидан фойдаланилмоқда. Биргина Қозоғистон Республикасини оладиган бўлсак, айни кунгача Келес ҳамда Қорақалпоғистон давлатлараро туташув пункти орқали юклар расмийлаштирилиб, поездлар қатнови амалга оширилаётган эди.

Дилшод Улуғмуродов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019