Сирдарёда пиёдани уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

18:04 26 Сентябр 2018 Жамият
982 0
Иллюстратив фото

Сирдарё туманида шу йил 25 сентябрь куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани “Тадбиркор” МФЙдан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда Р.Х.ни уриб юбориб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан кетиб қолган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада Р.Х. олган жароҳати сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, ушбу йўл-транспорт ҳодисасига гувоҳ бўлиб, ҳайдовчи ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишингизни ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз. Бу билан Сиз, ушбу шахс томонидан бошқа турдаги жиноятлар содир этилишини олдини олишга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз”, дейилади ИИВ хабарида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019