Сирдарёда олимпиада лицензияси учун 100 миллион сўм пул , совриндорлик учун 3 хонали уй берилади

09:59 04 Ноябрь 2019 Спорт
177 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Токио-2020 ХХХII Олимпияда ўйинларига лицензияни қўлга киритган сирдарёлик спортчиларга 100 миллион сўмдан пул мукофоти,совриндор ғолибларга 3 хонали уй топшириладиган бўлди деб хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарлари томонидан Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида бўлиб ўтган мамлакат, жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндорлари ҳамда мураббийларини тақдирлаш маросимида эълон қилинди.

Тадбирда ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Параолимпия ўйинларида қатнашиш лицензиясини қўлга киритиш мақсадида кураш олиб бораётган 15 нафар сирдарёлик спортчига машғулотларни самарали ташкил қилишлари ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 10 миллион сўмдан,мураббийларига эса 5 миллион сўмдан пул мукофотлари берилди.

Шунингдек, Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб – интернатининг 11-синф ўқувчиси, велоспорт бўйича бир неча бор Ўзбекистон, Халқаро чемпионатлар ғолиби, 2019 йил Корея, Индонезия, Ҳиндистон, Таиланд давлатларида ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё кубоги мусобақаларида 1 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза,Осиё чемпионатларида 2 та кумуш ҳамда 1 та бронза медали соҳибаси Янина Кусковага вилоят ҳокимлигининг совғаси - энг илғор технологиялар асосида йиғилган спорт велосипеди топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019