Сирдарёда оила ажралишлари сони кескин ортмоқда

17:40 29 Июнь 2018 Жамият
419 0
Иллюстратив фото

Таҳлилларга кўра, ўтган йили Сирдарё вилоятида 1095 та никоҳдан ажрашиш қайд этилган бўлиб, бу 2016 йил билан таққослаганда 21 фоиз кўпдир.

Бунга яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, эр-хотин бир-бирини тушунмаслиги, ўзаро тотувликнинг йўқлиги, доимий жанжал ва сурункали ичкилик каби иллатлар асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан “Сирдарё вилоятида оилаларни мустаҳкамлаш, ажрашишлар ҳолати бўйича тадқиқот ва таҳлил натижалари” мавзуида ўтказилган брифингда шулар хусусида ахборот берилди.

ФҲДЁ бўлимлари мутахассисларининг фикрича, оилавий ажрашишга ота-онасидан моддий жиҳатдан мустақил бўлмаган йигитларнинг никоҳдан ўтиши катта таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, Марказ томонидан ўтказилган сўровномада қатнашган шахсларнинг 45 фоизи оилани сақлаб қолишга масъул ташкилотлардан ҳеч қандай ёрдам олмаганини таъкидлаган бўлса, турмушидан ажрашган респондентларнинг 37,3 фоизи ўз оиласини сақлаб қолиш мумкин бўлгани ҳақида фикр билдирган.

Тадбирда оилаларни мустаҳкамлашга тўсиқ бўлаётган муаммолар, аниқланган барча камчиликларни бартараф этиш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилгани айтиб ўтилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар