Сирдарёда мудҳиш жиноят содир этилди

16:42 15 Май 2018 Жамият
594 0
Фото: SheJoT.CoM

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 14 май куни Ички ишлар бошқармасига тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил 10 май куни Фидокорлар кўчасида яшовчи Х.Д. уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган отаси П.Д.нинг боши ва юзига уриб-тепиб жароҳат етказган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ўғли томонидан калтакланган ота касалхонага ётқизилган. Аммо тезкор кўрсатилган тиббий муолажаларга у ҳаётдан кўз юмган. Оқпадар ўғил эса қўлга олинган.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар