“Сирдарёда маданият ва санъат куни” тадбирлари бўлиб ўтмоқда

15:12 12 Март 2019 Жамият
232 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Бугун Сирдарё вилоятида Маданият вазирлиги томонидан Миллий телерадиокомпания билан ҳамкорликда “Сирдарёда маданият ва санъат куни” лойиҳаси асосида маънавий–тарбиявий тадбирлар ўтказилмоқда.

Айтиш лозимки, мазкур лойиҳа Президентимизнинг шу йил 19 февралдаги Сирдарё вилоятига ташрифида белгиланган вазифалар ижроси доирасида, ёшларнинг маданият ва санъат масканларидаги турли бадиий ҳаваскорлик тўгаракларида ҳамда маънавий –маърифий тадбирларда иштирок этишлари учун зарур шароитлар яратиш,, уларни мазкур машғулотларга жалб қилиш мақсадида вазирлик томонидан ишлаб чиқилганКонцепция асосида амалга оширилмоқда. Мазкур Концепцияни амалга ошириш механизми уч босқичли бўлиб, хусусан дастлабки босқичда вилоятдаги 15 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида 56 та турли йўналишдаги янги қўшимча синфлар ташкил этилади. Натижада ўқувчиларни жалб этиш 2018 йилга нисбатан 14 фоизга оширилади. 11 та маданият марказида 95 та янги тўгараклар иш бошлайди.Шунингдек, мазкур концепцияда болалар мусиқа ва санъат мактабларини мусиқа чолғулари, кадрлар билан таъминлаш, бир неча маданият марказларини таъмирлаш каби вазифалар ҳам белгиланган. Яна республикамизнинг соҳадаги ўқув юртлари бириктирилган ҳолда, ҳудуддаги маданият ва санъат муассасаларида концертлар, маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар, кўрик-танлов ва фестиваллар ташкил этилади.

“Сирдарёда маданият ва санъат куни” Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейида бўлиб ўтган “Ҳаракатлар стратегияси ва маънавий юксалиш” мавзусидаги кўргазма билан бошланди.

-Ўқувчилар музейларга қанчалик кўп боришса, улардаги тарихимиз, миллий маданий меросимизга оид билимлари, маънавий дунёқарашлари шунчалик ортиб боради, -дейди Гулистон туманидаги 10-мактаб ёшлар етакчиси Шаҳноза Абдураҳмонова.-Мактабимиздаана шундай маданият муассасаларига тез-тез экскурсиялар ташкил этилиб турилади.Бугунги “Сирдарёда маданият ва санъат куни” эса бу борадаги ишларимизни янада кучайтиришда бизга намуна бўлиб хизмат қилади деб ўйлайман.

Лойиҳа доирасида Гулистон шаҳридаги 2-болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон халқ артисти Аваз Ражабовнинг академик вокал ва эстрада ижрочилиги бўйича, “Дўстлик” маданият марказида “Рақснинг сирли олами” маҳорат дарслари ўтказилди.

Дастурга шунингдек, Сирдарё туманидаги 12-мусиқа ва санъат мактабида “Мақом санъати-миллат хазинаси” мавзусидаги маҳорат дарси, айни тумандаги “Истиқлол” маданият марказида таниқли эстрада хонандалари иштирокидаги “Қалбимда Ватан мадҳи”деб номланган концерт ҳам киритилган. 


Эътиборлиси, Концепцияга кўра “Сирдарёда маданият ва санъат куни” маънавий-тарбиявий тадбири ҳар ойнинг иккинчи ўн кунлигида вилоятнинг барча туман ҳамда шаҳарларда ўтказиб борилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019