Сирдарёда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи биринчи корхона лицензия олди

14:51 23 Январь 2020 Иқтисодиёт
163 0

Иллюстратив сурат

“Xalq soʻzi ONLINE”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Янги йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан йўловчи ташувчи автотранспорт воситаларига лицензия бериш бошланди.

Бу ҳақда ДХА Сирдарё вилояти бошқармасининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар шўъбаси хабар берди.

Сирдарё тумани Давлат хизматлари маркази томонидан “Сирдарё автобус саройи” МЧЖга йўловчи ташишга лицензия бериш бўйича биринчи хизмат кўрсатилди.

Дарҳақиқат, одамлар узоғини яқин қилиш, каттаю кичикнинг дуосини олиб юриш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди. Яхши ният билан иш бошлаган “Сирдарё автобус саройи” МЧЖ жамоасини ўз манзилларига соғ-саломат етиб олган йўловчилар “Раҳмат, барака топинг, йўлингиз бехатар бўлсин!” дея дуо қилишларига ишонамиз. Зеро, одамларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш энг хайрли ишдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019