Сирдарёда йирик кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди (Фоторепортаж)

12:08 10 Декабрь 2018 Спорт
509 0

Фото: Халқ сўзи online”

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Сирдарё туманида халқимизнинг қадимий чавандозлик спорт ўйини — ўлоқ-кўпкари мусобақалари бўлиб ўтди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги байрам қилинаётган, қишлоқ хўжалиги ходимларининг касб байрами арафасида бўлган мазкур беллашувда республикамиз вилоятларидангина эмас, балки қўшни Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларидан ҳам машҳур чавандоз-полвонлар иштирок этишди.

Фото: Халқ сўзи online”

Мусобақа аввалида ана шу меҳмонлар ва юртимизнинг бир гуруҳ машҳур чавандозлари, улоқ ўйини ривожига ҳисса қўшиб келаётган фахрий полвонлар Сирдарё вилояти ҳокимлигининг совринлари билан эъзозландилар.

“Қўшни, қардош, давлатлар ўртасидаги муносабатлар яқинлаши туфайли яна бир далада от чоптириб улоқ ўйнаш бахтига муяссар бўлдик. Бугун бу ерда мен бир вақтлар кўплаб мусобақаларда бирга иштирок этган, эндиликда кексалик гаштини суриб, кўпкари бўйича ёшларга устозлик қилаётган тенгқурларим билан дийдорлашдим. Бир-биримизга ака-укадек, яқин қариндошдек қучоқ очдик. Мана шу яқинлик абадул-абад боқий бўлсин!” дейди Тожикистон Республикасидан келган машҳур полвон-чавандоз Ҳожиқули Авезов.

Фото: Халқ сўзи online”

Эътиборлиси, улоқни биринчи бўлиб маррага ташлаганлар ҳам меҳмонлар бўлди. Яъни қозоғистонлик Жонибек полвон ва қирғизистонлик Мадат полвон дастлабки солим, яъни совринлар эгаси бўлишди.

“Улоқда қатнашиш учун Фарғонадан катта гуруҳ билан келдик. Ота-боболаримиздан қолган бу ўйинда ҳикмат кўп. У аввало фарзандларимизни алп йигит бўлиб етишида муҳим аҳамиятга эга. Яна унинг моҳиятида мардлик, жасурлик, эпчиллик, қатиъятлилик фазилатлари ҳам мужассам десам муболаға бўлмайди”, - дейди фарғоналик фахрий чавандоз Абдураим Мадиёров.

Фото: Халқ сўзи online”

Айтиш лозимки, кўпкари ўйини атрофида халқ ҳунармандчилиги кўргазмаси ташкил этилди. Концерт дастурлари намойиш этилди. Қолаверса, қиш фаслидаги баҳорий оби ҳаво байрам шукуҳига шукуҳ қўшди.

Кўпкари мусобақасининг очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев сўзга чиқди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019