Сирдарёда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул вентилятор ва кондиционерлар тарқатилмоқда

16:43 11 Июль 2018 Жамият
395 0
Фото: Сирдарё вилоят ҳокимлиги

Шу кунларда мамлакатимизда ноодатий иссиқ ҳарорат кузатилмоқда. Табиийки, табиатнинг инжиқлиги аҳолига бир қатор қийинчиликлар туғдирмоқда. Қолаверса, Гидрометеорология маркази июль ойида маълум муддат республикамизда ҳаво ҳарорати 40-45 даражага кўтарилиши ҳақида огоҳлантирган.

Фото: Сирдарё вилоят ҳокимлиги

Сирдарё вилоят ҳокимлигининг "Халқ сўзи"га маълум қилишича, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш мақсадида вилоят ҳокимининг фармойиши қабул қилинди.

Фото: Сирдарё вилоят ҳокимлиги

Шунингдек, вилоят ҳокими Ғ. Мирзаев ташаббуси билан ёши улуғ инсонларнинг холидан хабар олиш, шифохоналарда беморлар учун яратилган шароитларни ўрганиш ҳамда жисмоний нуқсони бор, оғир бетоблиги туфайли ётиб қолган, ижтимоий кўмакка муҳтожлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари холидан хабар олинмоқда. Уларга вилоят маҳаллий бюджети ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига совитиш мосламалари (вентилятор, кондиционер) олиб берилмоқда. Бугунги кунда бундай хайрли ишлар туман ва шаҳарларда бошлаб юборилди.

Фото: Сирдарё вилоят ҳокимлиги

Гулистон туманида истиқомат қилувчи 115 ёшли Мусал момо Ҳасанова Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган эзгу ишларни кўриб қувонаётганлигини, бундай хайрли амалларнинг бошида турганларни дуо қилаётганини айтиб ўтди.

Фото: Сирдарё вилоят ҳокимлиги
Фото: Сирдарё вилоят ҳокимлиги

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Халқ сўзи”-“Народное слово” газеталари таҳририяти ишга таклиф қилади

“Халқ сўзи”-“Народное слово” газеталари таҳририяти таржимон-журналистларни ишга таклиф қилади.

30 Май 2018