Сирдарёда ғаллакорлар тақдирланди, совғалардан бири яна совға қилинди

17:41 15 Июль 2019 Жамият
401 0

Фото: «Халқ сўзи»

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Гулистон шаҳридаги муҳташам амфитеатрда илғор ғаллакорларни тақдирлаш тантанаси бўлиб ўтди.

Жорий йилда ғалладан Сирдарё вилояти тарихида кузатилмаган даражада юқори ҳосил олинди. Қабул пунктларига 468 минг тонна ҳосил топширилди. Энг эътиборлиси, ишни янгича ташкил этиш, жараён иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш ҳамда уларни рағбатлантириш доимий эътиборда бўлганлиги туфайли ўрим-йиғим жуда қисқа муддат- 15 кунда ниҳоясига етказилди.

Фото: «Халқ сўзи»

Тантанада Сирдарё вилояти ҳокими Ғофиржон Мирзаев сўзга чиқди ва ғаллакорлар ҳамда бутун вилоят аҳолисини улкан зафар билан табриклади.

Ҳосил байрамида юқори натижа кўрсатганлар Президент совғалари билан тақдирландилар. Энг кўп бошоқли дон етиштирган Оқолтин туманига “УАЗ- Патриот” автомашинаси берилди. Қолган барча туманларларига ҳам турли русумдаги автомобиллар тантанали равишда топширилди. Ховос, Мирзаобод, Сайхунобод туманларининг деҳқон ва фермер хўжаликлари, томорқа ер эгалари кенгашлари “Президент совғаси” - “Дамас” автомашинаси билан мукофотландилар. Шунингдек, тадбир доирасида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Сирдарё вилояти бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Сирдарё вилоятидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига ҳам давлатимиз раҳбарининг совғаси - “Кобалт “ ва “Жентра” автомашиналари топширилди.

Фото: «Халқ сўзи»

Сирдарё тумани ҳокими Алижон Муҳаммадиевнинг тантанада эълон қилган “Фаоллар ва оқсоқоллар билан келишган ҳолда бизга совға қилинган “Дамас” автомашинасини тумандаги “Мурувват” уйига туҳфа сифатида берадиган бўлдик” деган хабари иштирокчилар томонидан гулдурос қарсаклар билан маъқулланди.

Маълумот учун. Вилоятда бошоқли дон етиштириш ва уни ўриб-йиғиб олишда намуна кўрсатган барча туманлар илғорлари муносиб рағбатлантирилди. Ушбу хайрли ишга жами 2,5 миллиард сўм йўналтирилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019