Сирдарёда “Энг яхши китобхон оила” танлови ғолибига “Спарк” автомобили топширилди

15:47 01 Июль 2019 Жамият
466 0

Фото: «Халқ сўзи»

Гулистонда “Ёшлар куни” байрам тадбирлари “Ёшлар паради” лойиҳаси билан бошланди. Унда 1000 нафар йигит –қиз иштирок этди. Сўнгра “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гуллар қўйилди. “Юрт байроғи”майдонида 30 июнь куни 10 ёшга тўлган ўқувчилар “Камалак” болалар ташкилоти, 14 ёшга етган ўғил-қизлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолигига қабул қилинди.

Шунингдек, байрам дастури доирасида “Ҳоким ва ёшлар”, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг никоҳ тўйлари, ҳарбий қисмлар ёшлари ўртасида “Зукко китобхон” ва яна бир қанча маданий –маърифий тадбирлар бўлиб ўтди. Муҳташам Амфитеатрда эса байрам тантанаси ва гала-концерт ўтказилди.

Унда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшларига байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Сўнгра вилоят раҳбари Президентимиз қарорига асосан “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган Боёвут туманидаги 30-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Нодирбек Баҳромов ва Сирдарё туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг оғир атлетика бўйича мураббийи Жавоҳир Қурбоновга ушбу юксак мукофотларни тантанали равишда топширди. Шунингдек,“Ёшлар ойлиги” доирасидаги лойиҳалар ғолиблари ҳам муносиб тақдирландилар.

Фото: «Халқ сўзи»

Унда “Энг яхши китобхон оила ” танлови ғолиби, Сайхунобод туманидан Муҳаммад Қаршиев оиласига Президент совғаси - “Спарк” автомашинаси топширилди. Шу оила аъзоси 5 ёшли Оғабекнинг ёддан ўқиган шеърлари эса барча иштирокчиларнинг олқишига сазовор бўлди.

Маълумот учун. Ҳозирда Сирдарё вилояти аҳолисининг 488 минг нафарини ёшлар ташкил қилади.

Севинч АНВАРБЕКОВА.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019