Сирдарёда дастлабки танлов синфлари ташкил қилинди

16:13 02 Февраль 2020 Жамият
40 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Ширин шаҳридаги 4-умумтаълим мактабида вариатив ўқув режа асосидаги танлов синфлари ташкил этилди.

Дастлаб ишчи гуруҳ томонидан Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида вариатив ўқув режаларини тажриба синовдан ўтказиш тўғрисида“ги 405-сонли буйруғи ижроси доирасида сўровнома ўтказилди. Сўровнома натижаси ҳамда ўқувчилар танловига кўра молия-иқтисод (математика,инглиз тили), ижтимоий гуманитар(тарих, она тили ва адабиёт) йўналишида вариатив ўқув режаси асосида ўқитиладиган 10-“А“ ва 10-“Б“ синфлари ташкил этишга келишилди. Ушбу синфларга масъул мутахассислар ҳам ўқувчилар танлови асосида бириктирилди ва жорий ўқув йилининг учинчи чорагидан бошлаб таълим бериш йўлга қўйиладиган бўлди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан яқинда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, бу йил Сирдарёдаги 47 та мактабда ана шундай синфлар ташкил этилади. Бунда таълим масканларида бир неча битирув синфлари борлиги, яъни вариатив таълимни йўлга қўйиш учун ўқувчилар сони етарли эканлиги ва мактабларнинг педагогик салоҳияти алоҳида эътиборга олинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019