Сирдарёда 424,4 миллиард сўмлик лойиҳалар тақдимоти ўтказилди

18:00 17 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
903 0

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Гулистон шаҳрида Сирдарё вилоятидаги 198 та бўш турган бино ва иншоотлар негизида амалга оширилиши режалаштирилган 424,4 миллиард сўмлик лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Шунингдек, 553 та жами 857 гектар бўш турган ер майдонларини ҳам тадбиркорлик қилиш истагида бўлганларга ажратиб берилиши ҳам маълум қилинди. Тақдимотда ҳудудда жами 1376 та бўш бинолар мавжудлиги ва улардан 399 тасидан фойдаланиш бўйича 622,4 миллиард сўмлик инвестицион лойиҳалар шакллантирилганлиги хусусида маълумот берилди.

Тадбирда иштирокчиларга тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқлари, тижорат банкларининг хизмат турлари, вилоятда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар бўйича ҳам батафсил ахборотлар олиш имконияти яратилди.

Мазкур тақдимот Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?