Сирдарёда 280 млн долларлик хориж инвестицияси иштирокида 25та лойиҳа амалга оширилади

17:45 25 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
956 0

Сирдарё вилоятида умумий қиймати 327,6 млн. АҚШ доллар, шу жумладан, 280,3 млн. АҚШ доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги 25 та лойиҳаларни амалга оширилиши белгиланган бўлиб, шундан, 7 таси яъни 39,5 млн. АҚШ доллари Хитой давлатининг тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси лойиҳаларига тўғри келади. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Маълумот учун, бугунги кунда Сирдарё вилоятида 101 та хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолият юритиб келмоқда. Ушбу хорижий корхоналарнинг 41 таси Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликда тузилган.

Жумладан, вилоятда фаолият олиб бораётган “Пенг Шенг” ҚК, “Вангда Групп” МЧЖ, “Крона плит” МЧЖ, “Maker international Uzbekistan” МЧЖ, “Модерн Лифт Систем” МЧЖларни мисол келтиришимиз мумкин. Ушбу корхоналар томонидан янги турдаги сантехника воситалари, гранит керамик кафеллар, ПВА клей ва эмульсия, маҳаллий ғўзапоядан ДСП, LED лампочкалари, лифт ва экскалаторлар, тиббий шприц ва системалар, фармацевтика саноати учун шиша идишлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни вилоят ҳокимлиги биносида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ходжиев ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикаси элчихонаси ўртасида Хитой давлати инвесторлари билан телемост ўтказилди. Ўтказилган телемостда мазкур 7 та лойиҳа бўйича музокаралар олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2-8 май кунлари вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев раислигида вилоят делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Чжэцзян провинцияси, Ханчжоу шаҳри, Веньчжоу шаҳри, Оухай тумани, Шанхай шаҳри, Шинжон Уйғур Автоном туманига ташрифи давомида эришилган икки томонлама ўзаро фойдали келишувлар асосида 22 та ҳужжат 105 млн. АҚШ долларига тенг миқдордаги савдо, фан-техника ва маданият, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, жумладан, пахта кластерларини ташкил этиш ҳамда ноёб декоратив дарахтлар ва гулларни етиштириш бўйича кўчатчилик хўжаликларини ташкил этиш, сантехника ва мебель жиҳозларини, коммунал соҳадаги турли ҳисоблагичларни ишлаб чиқариш, томчилатиб суғориш технологияси ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланган эди.

Ўтказилган музокаралар натижасида вилоятда янги иш ўринлари яратилиши ҳамда бир қанча саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилишига эришилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019