Сирдарё вилоятида туристик ахборот марказлари очилмоқда

12:18 16 Август 2019 Welcome to uzbekistan
496 0

Президентнинг жорий йил 5 январдаги фармонига мувофиқ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги туристлар ташриф буюрадиган машҳур объектлар, сайёҳлик маршрутларида ва ҳар бир ҳудуднин гмарказий қисмларида туристик ахборот марказларини (инфокиосклар) ташкил этиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Гулистон шаҳри Ўзбекистон кўчаси “Madraxim Qosimov” МЧЖга қарашли “Bookcafe”да Сирдарё вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси томонидан ахборот марказлари ташкил этилди.

Мазкур инфокиосклар туристларга енгиллик ва қулай шароитлар яратиш уларга кўрсатилаётган сервис хизматлари сифатини янада яхшилаш ва ушбу лойиҳалар орқали шаҳарга ташриф буюрувчи туристлар оқимини янада ошириш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Гулистон шаҳрининг туристик салоҳиятини тарғиб қилувчи тарқатма материаллар беғараз тарқатилиши йўлга қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?