Сирдарё вилояти ҳокими ёшлар билан “Учрашув”да учрашди

12:46 31 Декабрь 2018 Жамият
657 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Гулистон шаҳрида фойдаланишга топширилган “Учрашув” кафесида бир гуруҳ сирдарёлик фаол ёшлар билан мулоқот қилди.

Фото: "Халқ сўзи Online"

”Ҳоким ва ёшлар” деб номланган мазкур тадбирда вилоят раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб, унда белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда ёшларнинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади. Шунингдек, иштирокчиларга Мирза воҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қурилиш-бунёдкорлик ишлари, янгиланишлар ва олдинда турган мақсадлар хусусида ҳам маълумот берилди.

“Қаҳва-мулоқот” тарзида ўтган учрашувда ёшларнинг фикр, таклиф ва мулоҳазаларини эшитишга ҳам кенг имконият яратилди. Хусусан, Боёвутлик ёш тадбиркор Шаҳобиддин Аҳмадий миннатдорлик билан “Ёшлар — келажагимиз” дастури туфайли ўз чорвачилик бизнесини йўлга қўйганлигини билдирди. Иштирокчилардан бирининг кутубхоналарда илмий адабиётларни ҳам кўпайтириш зарурлиги хусусидаги таклифи маъқулланди.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Якунда бир гуруҳ ёшларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари,уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.

Янги очилган “Учрашув” кошонасига эса кутубхона бурчаги ташкил этиш учун вилоят ҳокимлиги томонидан адабиётлар ва китоб токчаси туҳфа қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019