Сирдарё вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаевдан эксклюзив интервью

22:39 20 Февраль 2019 Жамият
698 0

Фото: Ҳасан Пайдоев/“Халқ сўзи”.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилоятига ташрифидан сўнг “Халқ сўзи”га эксклюзив интервью берди.

Давлатимиз раҳбарининг Сирдарё вилоятига кўклам арафасидаги ишчи ташрифи ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига янада катта янгиланиш, юксалиш баҳорини олиб келди, десак, муболаға бўлмайди. Зеро, ташриф доирасида Юртбошимиз берган топшириқлар ўн йиллар давомида иқтисодий имкониятлари деярли аграр соҳа билан чекланган вилоятнинг яқин вақтларда мамлакатимизнинг йирик индустриал манзилларидан бирига айланишидан дарак бермоқда.

Қуйида эксклюзив интервьюдан бир нечта иқтибосларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Вилоят ҳокими сифатида учинчи йилги фаолиятимдан келиб чиқиб, айта оламанки, қайсики раҳбар — хоҳ у корхона, хоҳ туман ёки вилоят ташкилоти етакчиси ёки депутат бўлсин, халқ ичига кириб, одамлар билан яқин мулоқотга киришиб ишламас экан, масалалар ечимида муаммоларга дуч келаверади”.

“Албатта, вилоятимизда кластер усулини қўллаш фақат агросаноат соҳаси билан чекланмайди. Ҳали чет эл инвесторлари билан ҳамкорликда бошқа соҳаларда ҳам ана шундай ишлаб чиқариш тузилмалари ташкил этишга мўлжалланган лойиҳаларимиз бор”.

“Вилоятимизда тарихий ёдгорликлар Сардоба обидаси, Эски Ховостепа ва бошқа бир неча археологик аҳамиятга эга манзиллар билан чекланса-да, Сирдарёда экотуризмни ривожлантириш имконияти катта. Ана шу мақсадда бугун дарё бўйида бир неча туристик лойиҳалар устида ишлар олиб борилмоқда. Яна Тошкент вилоятидан Сирдарёга кириш остонасида сайёҳлар тўхтаб ўтадиган объектлар қурилиб, Буюк Амир Темур бобомиз билан боғлиқ “Лой жанги” композицияси яратилмоқда”.

Қизиқарли суҳбатнинг тўлиқ матнини газетамизнинг навбатдаги сонларидан бирида, веб-сайтимиз орқали эса тез фурсатда ўқишингиз мумкин.

Биздан узоқлашманг!


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019