Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг раҳбар кадрлари Гулистонда қайта тайёрланади​

11:30 21 Декабрь 2018 Жамият
673 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Гулистон давлат университетида “Маънавият ва маърифат маркази” биноси фойдаланишга топширилди.

“Бинонинг биринчи қаватида “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” кафедрасининг машғулотлари ўтказилади.“Ёшлар дебати” клубининг тадбирлари ҳам шу ерда ташкил этилади. Шунингдек, марказда фан тўгараклари фаолияти йўлга қўйилади”, - дейди университетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Фахриддин Ниёзов.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Марказга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясининг филиали ҳам жойлаштирилди. Унда Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг раҳбар кадрлари қайта тайёрланади ва малака оширади. Эътиборлиси, тингловчиларга масофавий таълим олиш имконияти ҳам яратилди. Яъни, академияда ўтилаётган машғулотларни филиалда туриб ҳам тинглаш ва кузатиш мумкин.

Фото: "Халқ сўзи Online"

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019