“Сирдарё наволари” – халқаро фестивал ғолиби

18:04 28 Май 2019 Жамият
308 0

Ўзбекистон давлат филармонияси қошидаги “Сирдарё наволари” рақс ансамбли шу йилнинг 23-25 май кунлари Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро санъат фестивалида биринчи ўрин соҳиби бўлди.

“Ҳар икки йилда бўладиган мазкур фольклор фестивали иштирокчилари “Сават” ва “Гилам” деб номланган рақсларимизни давомли олқишлар билан эътироф этдилар.Айтиш лозимки, айни чоғда балетмейстеримиз, Ўзбекистон халқ таълими аълочиси Барнохон Холиқова томонидан саҳналаштирилган “Сават” рақси бадиий жамоамизнинг ташриф қоғозига айланган” дейди ансамбль аъзоси Иззатой Ўролова.

Маълумот учун, “Сирдарё наволари” 2001 йилда ташкил этилган. Унга кўплаб қўшиқлари, айниқса, “Сўнгги қўнғироқ” ашуласи билан ном қозонган Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Асатилло Холиқов бадиий раҳбарлик қилиб келмоқда. Гуруҳ ўзбек рақс санъати довруғини жаҳонга ёйишга ўзининг самарали ҳиссасини қўшаётир. Бинобарин, ансамбль ўтган йиллар давомида дунёнинг кўплаб мамлакатларида ижодий сафарда бўлди.

Мадина МАМИРОВА, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019