Синовли кунлар бизни янада бирлаштирди

13:54 28 Апрель 2020 Жамият
538 0

Президентимиз томонидан илгари сурилган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати бугунги синовли кунларда халқимизнинг сабр-матонати ва иродасини янада намоён этмоқда.

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши раиси Жамшид Ходжаев ташаббуси билан «Ёшлар келажагимиз» жамғармаси, вилоятдаги ёш тадбиркорлар ҳамкорлигида «Биз юртимизга елкадошмиз, халқимизга мададкормиз» шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож 1000 та хонадонга жами 110 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Бундан ташқари, томорқа маданиятини янада ривожлантириш учун ташаббускор ёшлар томонидан аҳолига турли хилдаги кўчатлар ҳам тақдим этилди.

Дарҳақиқат, ёшлари елкадош бўлган халқимиз бугунги коронавирус пандемияси даврини, албатта, талафотларсиз енгиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?