Яна озроқ сабр қиламиз: Таҳлилчилар Ўзбекистонда пандемия тугаш санасини маълум қилди

20:45 27 Апрель 2020 Жамият
1736 0

Фото: Ҳасан Пайдоев/«Халқ сўзи»

СOVID​-19 қачон тугайди? Сингапур технология ва дизайн университети (СТДУ) тадқиқотчилари бу ҳақда ўз прогнозларини эълон қилди. Унда мавжуд маълумотлар таҳлили қилиниб, дунёда қачон коронавирус пандемияси якунланиши айтилган.

Ундан Ўзбекистон ҳам жой олган. Яъни Сингапур олимларининг таҳлилларига асосан, Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши шу йилнинг май ойида тўлиқ якунланади.

СТДУ инновациялар лабораторияси томонидан чоп этилган ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси 2 май куни 97 фоизга, 7 майда 99 фоизга тугайди. Унинг батамом 100 фоизга якунланиши эса 23 майга тўғри келиши прогноз қилинган.

Таъкидланишича, ушбу веб-сайт таркиби ФАҚАТ ФАҚАТ таълим ва тадқиқот мақсадларига мўлжалланган бўлиб, унда хатолар бўлиши мумкин. Ўқувчилар ҳар қандай башоратларни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Белгиланган тугаш саналарига асосланган ҳаддан ташқари ишониш хавфлидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?