Сингапурда Ўзбекистоннинг MICE-туризм бўйича элчиси тайинланди. 

10:22 06 Август 2019 Жамият
152 0

 Ўзбекистон Республикасининг  Сингапурдаги элчиси Қаҳрамон Шокиров томонидан Сингапурнинг етакчи бизнес вакили Филлип Танга  Ўзбекистоннинг MICE-туризм  элчиси сертификати топширилди. Маросим  Сингапурнинг энг нуфузли бизнес вакиллари иштирокидаги Ўзбекистон маданият кечаси  давомида бўлиб ўтди. 

Тадбирда  Ўзбекистоннинг  етакчи дизайнерлари томонидан намойиш ва фотокўргазма, Begim парфюм бренди ва Visit Uzbekistan журнали тақдимоти ҳам ташкил этилди.

Маълумот учун, сингапурлик таниқли молиячи ва жамоатчилик арбоби Филлип Тан бир нечтаа йирик бизнес асосчиси, туризм ва  молиявий компаниялар рахбари ҳисобланади. Жумладан, у “Citystate Capital Asia” молиявий директори, Pegasus Travel Management ва Kinetica асосчиси ва бошлиғидир.

Маъмурий қароргоҳи  Сингапурда жойлшаган Citystate Group  Австралия,  Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезии, Филиппип ороллари, Малайзия, Таиланд ва Вьетнамда иш олиб борувчи энг катта  ҳалқаро компаниялардан бири.   Мазкур ташкилот асосий йўналишлардан ташқари суғурта, молиявий  хизматлар, савдо-сотиқ,  таълим ва маиший ҳизмат соҳалари буйича ҳам фаолият юритади. Жумладан,  компания  бизнес-туризм,  инфратузилмалар ва ресторан бизнеси жабҳасида йирик  брендлардан бири сифатида тан олинган.    

Филлип Тан томонидан асос солинган Pegasus Travel Management эса дунёдаги етакчи ишбилармонлар учун салоҳиятли давлатларга  бизнес-ташрифлар уюштириш,  юқори даражада турлар ва конференциялар,  ретрит ва VIP-ташрифлар уюштиришга ихтисослаштирилган.      

“Ўзбекистон ҳукумати ва Туризмни ривожлантириш кўмитаси томонидан  менга билдирилган бундай ишончдан жуда мамнунман, – дейди Филлип Тан. -  Сўнги йиллар ичида  Сингапурдан Ўзбекистонга   ташриф бўйурган  сайёҳлар  сони  60 фоиз ошган бўлса,  мен бу ҳали бошланиши дея аниқ айта оламан.  Сингапурнинг бизнес вакиллари Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган  ислоҳатларни катта қизиқиш билан кузатиб бормоқдалар ва мамалакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик, айниқса, савдо-сотиқ ва инвестициялар соҳасида  жуда катта салоҳият билан ривожланишига ишонаман!” 

Ф.Тан  Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси билан  яқиндан ҳамкорлик қилиб,  юртимизга йирик сармоядор компаниялари ташрифларини амалга оширишни режалаштирмокда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019