Сингапур саммитида АҚШ президенти ва КХДР етакчисини қўриқлашга непаллик жангчилар жалб этилади

17:12 05 Июнь 2018 Дунё
1189 0

Непаль гуркхлари 12 июнь куни Сингапурда АҚШ ва КХДР раҳбарлари Дональд Трамп ва Ким Чен Ин ўртасидаги тарихий саммитда хавфсизликни таъминлаш ишларига жалб этилади. Бу ҳақида Rueters ахборот агентлиги хабар берди.

Гуркхлар маҳаллий полиция элита бўлинмалари қаторида Сингапурга Трамп ва Ким Чен Ин билан бирга келадиган АҚШ ва Шимолий Корея хавфсизлик кучлари ходимлари сафини тўлдиради.

Улар бевосита саммит ўтказиладиган бинога жойлаштирилади, юқори мартабали меҳмонлар ўтадиган кўчалар ҳамда турадиган меҳмонхоналар муҳофазасини ўз қўлига олади.

Непалликлар ўтган ҳафта охирида ушбу мамлакатда бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани хавфсизлиги масалалари бўйича Шанг-ри-Диалог халқаро конференциясида ҳам ўзларига билдирилган ишончни оқлашган эди.

Маълумот учун, непаллик гуркхлар профессионал жангчилар бўлиб, XIX аср охиридан бошлаб Буюк Британия ва бошқа қатор давлатлар қуролли кучларида хизмат қилиб келади. Сингапурдаги маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари таркибида уларнинг сони 1800дан ортади.

Трамп ва Ким Чен Инни қўриқлашга нега улар ҳам жалб этилгани сабаби айтилмаяпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?