Сил касаллиги — ёш рассомлар нигоҳида

17:56 11 Декабрь 2018 Маданият
724 0

Архив фото

“Халқ сўзи Online”/Дилшод Каримов. Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигида “Сил касаллиги — ёш рассомлар нигоҳида” деб номланган тасвирий санъат кўргазмаси очилди.

Кўргазмада 36 нафар ёш мўйқалам соҳибининг 56 та асари намойиш этилмоқда. Тасвирий санъат намуналарида сил касаллиги, унинг белгилари, олдини олиш ва даволаш чоралари ўзига хос ракурс ва образларда тасвирланган.

“Ташкилотимиз йигирма йилдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонда силга қарши курашишга кўмаклашиб келади. Жумладан, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, тизимда муассасалараро координация ва ҳамкорликни яхшилаш, сил касаллиги диагностикаси ҳамда даволаш имкониятларини кенгайтириш борасида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ўтказилаётган турли конференциялар, семинарлар, кўрик-танловлар, кўргазмалар инсонларда ушбу дардга қарши курашиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда унинг профилактикаси бўйича хабардорликни оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу тадбирда ёшларнинг фаоллигини кўриб, жуда мамнун бўлдим. Кўргазмага қўйилган ишлар ёш рассомларнинг сил касаллигига доир билим ҳамда тиббий маданияти юқори эканини исботлаб турибди”, - дейди Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) бош мутахассиси Анна Мелтзер.

Тадбирда энг яхши тасвирий санъат асарлари аниқланиб, ғолибларга ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

“Ғолиб сифатида эътироф этилганимдан хурсандман. Кўргазмада “Силнинг давоси бор!”, “Огоҳлик — давр талаби”, “Касаллик ижтимоий тамға эмас” деган эзгу ғояларни тарғиб этувчи бир қатор ижодий ишларим билан қатнашяпман. Зеро, силга чалинишнинг олдини олиш, беморлар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш, одамларда тиббий маданиятни ошириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир”, - дейди Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабаси Зарнигор Абдуваитова.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019