Сифатсиз товар пули истеъмолчига қайтарилди

18:15 21 Май 2019 Иқтисодиёт
259 0

И.Мўминов кўчаси 28/2- уй,16-хонада яшовчи Шокир НуруллаевБухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш марказига мурожаатэтди.Нега, дейсизми?

Ҳаммаси Шокирнинг ноутбук харид қилишидан бошланди.

У шаҳардаги “Orzu-Havas servis” хусусий корхонасига қарашли“Интел” савдо дўконидан “Asus” русумли ноутбукни 2 696 400 сўм нақд пулга харид қилиб олди.Аммо ҳаял ўтмай унинг сифатсиз эканлиги маълум бўлиб қолди. Бундай пайтда харидор нима қилади? Маҳсулотни сотган дўконга боради, албатта. “Ноутбукни қайтариб бермоқчиман” деганида сотувчи “Уни таъмирлаб бераман” деб қолди. Яп-янги деб сотиб олган буюмингнинг қусури чиқса – ю, уни сотган киши “Таъмирлаб бераман” деб туриб олса, кишига ғалати туюлар экан.Хуллас, Шокир Нуруллаевнинг шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш марказига мурожаат қилмоқдан ўзга иложи қолмади.

-Мурожаатжойида ўрганилди ва савдо ходимига унинг тутган йўли нотўғри эканлиги қонун доирасида тушунтирилди, - дейди жамият масъул ходими Г. Раҳимова. – Мутахассисларимиз аралашуви билан истеъмолчининг тўлаган нақд 2 96 400 сўмлик сифатсиз ноутбук пули қайтариб олиб берилди.

Маълумот тариқасида айтиш лозимки, мазкур жамиятга шу йилнинг дастлабки чорагида фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича 69 та мурожаат келиб тушди.Уларнинг ҳаммаси ижобий ҳал этилди.Жами 69 миллион 590 минг сўмлик етказилган зарар истеъмолчиларга қайтарилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,(“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019