Сифати кафолатланмаган маҳсулотларни ноқонуний олиб ўтишга уриниш бартараф этилди

16:15 11 Сентябр 2019 Жамият
121 0

Товар моддий бойликларини юртимизга божхона тўловларидан қочиб ноқонуний йўллар билан олиб киришга уриниш ҳолатларига божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси “Косонсой” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро А.А.нинг найранги фош этилди.

Ушбу шахс белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган маҳсулотлар учун тўланиши лозим бўлган божхона тўловларидан бўйин товлаб, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 11 миллион сўмлик 15 турдаги  хўжалик молларини мазкур пост орқали ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлганида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019