Сифати кафолатланмаган 100 миллион сўмлик атир-упалар ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди

22:04 27 Август 2019 Жамият
167 0

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Фарғона вилояти Фарғона туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ДБҚ ахборот хизмати хабар берди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро М.Ж.нинг мазкур тумандаги хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 100 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган косметика воситалари ва атирларни ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019