Шуҳрат Қаюмовнинг ўлими сабаби маълум қилинди

22:26 22 Сентябр 2020 Жамият
15231 0

Хонанда Моҳира Асадова ўзининг Facebook саҳифасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг ўлими сабабини маълум қилди. 

«Бундан икки йилча аввал Шуҳрат Қаюмов билан бир съёмка давомида анча суҳбатлашиб қолганимизда, у киши кўп вақтдан бери бетоблиги ва бу бетоблигининг сабаби эса ʼобластьʼларнинг бирида ўтказган тўй маросимида очиқ ва сершамол бўлган ерда терлаб туриб, қўшиқ айтгани ва шу тадбирдан сўнг икки томонлама пневмония бўлгани, бу касалликнинг давоми эса саратон касаллигига уланиб кетгани ва бу касалликка даво излаб Москва шаҳрига бориб келгани ҳақида тушкун бир кайфиятда сўзлаб бериб, мени ғамгин қилган эди.

Минг афсуски, бу бедаво дард бугун сафимиздан яна бир дўстимизни олиб кетди. Яхши сухандон, хонанда, самимий ва камтарин инсон Шуҳрат Қаюмов ўз мухлислари қалбида абадий яшайди.

Руҳингиз шод, охиратингиз обод бўлсин дўстим, дийдор қиёматга қолди», дея ёзди Моҳира Асадова.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?