Шуҳрат Ғаниев журналист ва блогерлар билан учрашувда нимани ҳал этди?

17:00 16 Декабрь 2019 Жамият
487 0

Фото: ЎзА

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

3 миллион 800 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган ҳудудда ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш, халқ фаровонлигини ошириш ва бошқа кўплаб йўналишларда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Якунланаётган йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 107 фоизга ўсиши кутилмоқда. Хусусан, 400 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестиция жалб этилиб, чекка туманларда ҳам йирик лойиҳалар ишга туширилди. Айниқса, вилоят миришкорлари қишлоқ хўжалиги соҳасида бу йил салмоқли натижаларни қўлга киритди. 9 та туманда кластер асосида пахта етиштирилиб, мамлакатда биринчи бўлиб пахта тайёрлаш режасини бажарди. Шунингдек, ғалла, пилла етиштириш ва мева сабзавот экспортида ҳам белгиланган режалар ортиғи билан уддаланди.

Вилоят ҳокими журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб асносида вилоятда инвестицияни шакллантириш, туризмни ривожлантириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 

Фото: ЎзА

Шунингдек, Шуҳрат Ғаниев ижтимоий тармоқлардаги турли хил шов-шувлар, жамиятда журналист ва блогерларнинг ўрни ҳақида ҳам ўз муносабатини билдирди:

– Мамлакатнинг тараққиётида оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта. Шунинг учун ҳам бу касб эгаларини жуда ҳурмат қиламан. Матбуот холислик, ҳаққонийлик ва тўғриликни талаб қилади. Бу мезонларга амал қилган журналистларимиз турли уйдирма ва шов-шувларга учмайди. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, ҳеч қачон бир томонлама манфаатларни ҳисобга олмаслиги керак. Тўғри, баъзи бир танқидий чиқишлар кимларгадир ёқмаслиги аниқ. Раҳбарлар журналист ва блогерлар билан мулоқот қилишдан қочмасдан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш вақти келди. Кўплаб журналист ва блогерлар чиқишларини мунтазам кузатиб бораман. Мен бирорта блогерга устунлик бермоқчи эмасман. Хушнудбек Худойбердиевнинг ижтимоий тармоқдаги чиқишларини ҳамиша қизиқиб, кузатаман.

ЎзА
P/s: Манба Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниевнинг бошқа саволларга қайтарган жавобларини ҳам бериб боришини маълум қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?