Шуҳрат Абдураҳмонов «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

16:16 23 Май 2020 Жамият
103 0

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов коммунал соҳа ва аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга қўшган ҳиссаси учун «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Маълум қилинишича, кўкрак нишони 23 май куни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев томонидан топширилган. Вазир ҳокимнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда амалга ошираётган ишларига юқори баҳо берган.

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтда 1623 та кўп қаватли уй бўлиб, 297 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан бошқарилади. 2017—2018 йилларда тижорат банкларининг 127 миллиард сўмлик кредити ҳисобига 1225 та кўп қаватли уйда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

2018—2019 йилларда 134,9 миллиард сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 905 километр сув тармоғи, 241 та қудуқ, 3 та иншоотда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, 62 мингдан ортиқ хонадонда яшовчи 400 минг аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?