Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокимлигига қайта сайланди

16:32 13 Январь 2020 Сиёсат
281 0

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Бугун Андижон вилоятида барча сиёсий партиялардан Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда депутатларга гувоҳномалар, кўкрак нишонлари топширилди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Одил Олимович Солиев иштирок этди.

Дастлаб, Андижон вилоят сайлов комиссияси раиси Ф. Бузруковнинг 2019 йил 22 декабр куни халқ депутатлари вилоят кенгашига бўлиб ўтган сайлов натижалари бўйича ахбороти тингланди.

Сайлов якунлари бўйича жами 60 нафар депутат сайланиб, уларнинг 28 нафари Ўзбекистон Либерал демократик Партиясидан, 8 нафари “Миллий тикланиш” демократик партияси , 4 нафари “Адолат” социал демократик партияси, 15 нафари Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда 5 нафари Ўзбекистон Экологик партияси томонидан кўрсатилган номзодлардан сайланганликлари маълум қилинди. Сайланган депутатларнинг 19 нафари ёки 32 фоизини хотин-қизлар ташкил қилгани айтиб ўтилди.

Регламентга кўра, сессияда Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатга олингани ҳақида Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Шунингдек, йиғилишда “Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилди. Бу борада тасдиқланган қарорга мувофиқ, Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 8 та доимий комиссиялари тузилди.

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Андижон вилояти ҳокими лавозимига тавсия этилган Шуҳратбек Қўшақбаевич Абдураҳмановнинг номзодини тасдиқлаш тўғрисида ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси маслаҳат кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш тўғрисидаги Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг қарорлари қабул қилинди ва бир овоздан якдиллик билан, 2020 йилнинг 13 январ санаси соат 12:20 да Шуҳратбек Қўшақбаевич Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокими этиб, қайтадан сайланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019