«Газпром» ва «Ўзбекнефтгаз» Шохпахта конида газ қазиб олиш бўйича янги келишув имзолади

10:44 29 Май 2018 Иқтисодиёт
547 0
Фото: Газпром

“Газпром” ва “Ўзбекнефтгаз” Петербург иқтисодий форуми доирасида 2024 йилгача Шохпахта конидан газ қазишни давом эттиришга доир келишувни имзолашди. Бу ҳақда Россия газ компанияси матбуот хизмати хабар берди.

“Бугун Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида “Газпром” бошқарув раиси ўринбосари Виталий Маркелов ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Алишер Султонов Шохпахта конини ўзлаштириш бўйича маҳсулотни тақсимлашга доир қўшимча шартномани имзолашди”, - дейилади компания баёнотида.

Келишув 2024 йилга қадар аввалги тижорий шароитларда газ қазишни давом эттиришни кўзда тутади.

Шохпахта – 1962 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани ҳудудидаги Устюрт платосининг жануби-шарқий қисмида очилган газ кони. Шохпахта кони реконструкцияси ва қазиш ишлари 2004 йилда 15 йиллик муддатга имзоланган маҳсулот тақсимлаш тўғрисидаги битим шартларига кўра амалга оширилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар