Соғлиқни сақлаш вазири: Шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш мақсадида 1450 та янги автотранспорт харид қилинди

12:04 31 Декабрь 2018 Жамият
428 0

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш, унинг фаолият самарадорлиги ва тезкорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар такомиллашиб боряпти. Сир эмаски, илгари шошилинч тиббий ёрдамга мўлжалланган автотранспортлар ҳатто 10-12 йиллаб ишлатиларди. Оқибатда манзилга ўз вақтида етиб бориш, беморни тиббиёт муассасасига етказиш каби вазифаларни бажаришда муаммолар кузатиларди. Бу камчиликларни бартараф қилиш мақсадида охирги икки йил ичида 1450 яқин янги автотранспорт харид қилинди. Жумладан, 91 та “Nissan”, 140 та “Hyundai”, шунингдек, гуманитар ёрдам сифатида жойларга 50 та “Tоyota” етказиб берилди. 231 та тез ёрдам машинаси замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Бу чора-тадбирлар тез ёрдам хизматини халқаро андозалар даражасига кўтаришга замин бўлмоқда.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмонов айтиб ўтди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматини дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш уч баробарга ошди. Яъни, бугунги кунда ҳар бир чақириқ учун минимал харажатлар 5000 сўм миқдорида белгиланди. Бу кўрсаткич 2016 йилда 748 сўмни, 2017 йилда 1627 сўмни ташкил этарди.

Эътиборли жиҳати, тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантиришга амалий кўмаклашиш ва унинг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси тузилди. 2019 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастури ҳамда тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг намунавий индикаторлари тасдиқланди. Тез тиббий ёрдам хизматини авиация техникаси билан жиҳозлаш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, аҳоли чақирувларини автоматик белгилаш каби муҳим вазифаларни бажариш мақсадида тез тиббий ёрдам бошқармасининг автоматлаштирилган тизимини яратиш, Сall марказларни халқаро талабларга кўра тўлиқ жиҳозлаш, тиббиёт ходимлари етиб келгунга қадар ва шифохонагача бўлган босқичда тиббий ёрдамни такомиллаштириш билан боғлиқ муҳим чора-тадбирлар амалга ошириляпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019