Шўрободликлар 30 йиллик узилишдан сўнг марказлаштирилган чучук сувдан баҳраманд бўлдилар

16:11 05 Сентябр 2019 Жамият
276 0

Ўттиз йил, деб айтишгагина осон.Бу вақт ичида туғилган гўдак ўсиб – улғайиб алп йигитга айланади.Шу боисдан ҳам ҳовлисига марказлаштирилган ичимлик сув етиб келган шўрободликларнинг қувончини тушуниш мумкин.

Шофиркон тумани“Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги бу қишлоқда жойлашган сув олиш иншооти ўттиз йилдан зиёд вақт давомида фаолият кўрсатмай келди.Бунга ер ости сувининг қаттиқлик даражаси юқорилиги, ускуналарнинг эскиргани сабаб бўлди.Қишлоқ аҳолиси эса чучук сувни челаклаб сотиб олиш билан кун кўрди.

Мамлакат Президентининг 2018 йил 3 февралда қабул қилган Инвестиция тўғрисидаги қарори бу ҳолга барҳам берди. Қарорга мувофиқ, “Шўробод” сув олиш иншоотида 3 миллиард 700 миллион сўм маблағ эвазига қурилиш – монтаж ишлари бажарилди.2та сув ҳавзаси, насос станцияси барпо этилди.Хориждан харид қилинган сувни чучуклаштирувчи замонавий ускуна ўрнатилди.Натижада шу ҳудудда истиқомат қилувчи 4700 нафар аҳоли марказлаштирилган сув таъминотига эга бўлди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
(“Халқ сўзи”)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?