Шоҳжаҳон Эргашев яна нокаут эвазига ғалаба қозонди

09:05 25 Август 2019 Спорт
152 0

Айни пайтда АҚШнинг Оклаҳома штати Брокен-Арроу шаҳрида профессионал бокс кечаси давом этмоқда. Бу ҳақда Olamsport хабар берди.

Оқшомнинг андеркад жангида мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев рингга кўтарилди. Чарм қўлқоп устамиз фаолиятидаги 17-жангини мексикалик Абдиель Рамиресга қарши ўтказди. 

Ўн раундга мўлжалланган жанг тўртинчи раундда якунланди. Жанг давомида катта устунликка эга бўлган Эргашев рақибини техник нокаутга учратди. Рефери бу вазиятда жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Шоҳжаҳон 17-ғалабасини тантана қилди. Бугун у муддатидан олдин қозонилган 15-ғалабасига эришди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019