Шоҳжаҳон Эргашев яна ғалаба қозонди

12:49 20 Август 2018 Спорт
441 0


19 август куни ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Москвада фаолиятидаги 14-жангини ўтказди.

Эргашев ўзининг WBA International камарини ҳимоя қилиш жангида угандалик Жума Васвага қарши рингга кўтарилди.

Жанг муддатидан олдин якунланди - тўртинчи раунд давомида кетма-кет кучли зарбаларни ўтказиб юборган Васванинг мураббийлари бешинчи раунд арафасида оқ сочиқ ташлашди.

Шу тариқа, Шоҳжаҳон техник нокаут эвазига ғолиб бўлди.

Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингда бунгача 12та жанг (баъзи манбаларда 13та ёзилади) ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонганди. Баҳсларнинг 11тасида эса у рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган. Бу эса унинг 13 жангдаги 12 нокаути бўлди.

Васва эса бунгача профессионал боксда 13та жанг ўтказиб, уларнинг 10тасида ғалаба қозонган (4та нокаут), 2та жангда мағлуб бўлган, яна бир марта дуранг қайд этганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар