Шоҳжаҳон Эргашев WBA рейтингида юқорилади, Шаҳрам Ғиёсов рейтингни тарк этди

16:02 01 Март 2019 Спорт
671 0

Архив фото

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унда Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) мавқеини яхшилаб олди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар берди.

Супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифасида иштирок этаётган Шоҳжаҳон Эргашев февраль ойи рейтингида бир поғона юқорилаб 4-ўринга кўтарилди. Ўтган ойдаги рейтингда 15-ўринда бораётган Шаҳрам Ғиёсов рейтингни тарк этди.

Янгиланган рейтингда иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев 1-ўринни сақлаб қолди ва жаҳон чемпионлик камари учун бирламчи даъвогар номига эга бўлиб турибди.

Шунингдек, супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида битта жанг ўтказган Исроил Мадримов (1-0, 1КО) эса рейтингда 9-ўринда қолган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019