Шоҳжаҳон Эргашев қийин кечган жангда очколар бўйича ғалаба қозонди

11:01 16 Февраль 2019 Спорт
238 0

Фото: SHOWTIME Boxing

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Канзасдаги Малвейн шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида у америкалик Майкал Фоксга (19-1, 5 КО) қарши рингга чиқди. 10 раунд давом этган жангда Шоҳжаҳон бироз устунликка эга бўлди ва бу якунда ҳакамлар очколарида ҳам ўз аксини топди.

Gosport.uz хабарига кўра, уч нафар ҳакам ҳам бир овоздан 96-94, 98-92, 98-92 натижалари билан Эргашев ғалабасини қайд этган. Натижада Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг профессионал боксдаги 16-ғалабасини қўлга киритди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019