Шоҳидон адирликларида туяқуш парваришлашга киришилди

14:16 15 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
1663 0
Фото: Африка туяқуши

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Тўрақўрғон туманидаги Шоҳидон адирликларида Африка туяқушларини парваришлаш йўлга қўйилди.

Тадбиркор Комилжон Носиров саъй-ҳаракати билан фаолияти йўлга қўйилган “Комилжон туяқушлари” фермер хўжалиги учун туман ҳокимлиги томонидан 5 гектар ер ажратиб берилди. Айни пайтда бу ерда хориждан келтирилган 10 бош туяқуш боқиляпти.

“Вилоятимиз учун янги бўлган соҳа фойдалилик даражаси юқорилиги билан эътиборни тортади. Жумладан, битта туяқуш 160 килограммга етказиб гўшт қилади. Тухуми эса  уч килограммгача тош босади. Ҳар икки маҳсулоти парҳезбоп бўлиб, турли хасталикларга шифо. Терисидан аёллар сумкаси тайёрлашда фойдаланилса, патларипальтоёқасини безайди”, - дейди К. Носиров.

Фермер фаолиятини янада кенгайтириш ҳаракатида. Хусусан, яқин вақт ичида Мингбулоқ ва Чуст туманларида ҳам ферма қуриб, уларнинг ҳар бирига ўнтадан туяқуш жойлаштиришга киришган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019